Ламин Ямал Испания терма жамоасига чақирилди

Ламин Ямал Испания терма жамоасига чақирилди

Ламин Ямал Испания терма жамоасига чақирилди
Жума куни Испания терма жамоасининг ноябрь йиғини учун таркиби эълон қилинди. Бош мураббий Луис де ла Фуэнте қуйидаги футболчиларни рўйхатга киритди: Симон, Райя, Ремиро – Лапорт, Вивиан, Грималдо, Льоренте, Кукурелья, Кубарси, Ҳойсен, Порро – Руиз, Субименди, Мерино, Алеш Гарсия, Барриос, Баэна, Форнальс – Оярсабаль, Пино, Ольмо, Фермин Лопес, Ямал, Торрес, Агехова, Иглесиас.

Рўйхатда \"Барселона\" клуби вингери Ламин Ямал ҳам бор. У аввалги терма жамоа йиғинини чов соҳасидаги муаммо сабаб ўтказиб юборган эди.

Испания терма жамоасининг олдида 2026-йил Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Грузия (15-ноябрь) ва Туркия (18-ноябрь) билан ўйинлар бор.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.