Симеоне Хулиан Альваресни юқори баҳолади

Симеоне Хулиан Альваресни юқори баҳолади

Симеоне Хулиан Альваресни юқори баҳолади
Мадриднинг \"Атлетико\" клуби бош мураббийи, аргентиналик мутахассис Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Альвареснинг The Best мукофоти номзодлари рўйхатига киритилмаганини изоҳлади.

\"Хулиан ажойиб футболчи. У \"Атлетико\" учун жуда муҳим ўйинчи. Уни жаҳон футболининг энг яхши ҳужумчиларидан бири деб аташ мумкин. Умид қиламанки, Альварес клубимизга катта фойда келтиришда давом этади\", - дейди мураббий beIN Sports нашрига берган интервьюсида.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида 25 ёшли ҳужумчи 11 учрашувда қатнашиб, 7 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.