Кампани Гвардиола натижасини такрорлаши мумкин


Германия Бундеслигасининг ўнинчи турида Мюнхеннинг \"Бавария\" жамоаси сафарда Берлиннинг \"Унион\" клуби билан тўқнаш келади. Учрашув бугун, 8 ноябр куни бўлиб ўтади.
Агар \"Унион\" устидан ғалаба қозонса, \"Бавария\"нинг амалдаги бош мураббийи Венсан Кампани собиқ бош мураббий Хосеп Гвардиола натижасига тенглашади. Гвардиола 2015/16 йилги мавсумда Германия чемпионатидаги дастлабки ўнта ўйинда кетма-кет ғалаба қозонган эди.
\"Унион\" ва \"Бавария\" ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 19:30 да бошланиши режалаштирилган. Ушбу учрашув тафсилотларини LiveResult интернет порталидаги матнли трансляция орқали кузатишингиз мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













