Дортмунднинг "Боруссия" клуби ғалабани қўлдан чиқарди


\"Боруссия\" Дортмунд 10-турнинг \"Гамбург\" билан ўтказилган сафар учрашувида устунлик қилган бўлса-да, якунда ғалабани қўлдан чиқарди. \"Асаларилар\" кўплаб имконият яратишди, аммо зарбалари аниқ бўлмади.
Биринчи бўлимнинг энг яхши вазиятини мезбонлар яратди: Николасс Капальдо Георги Гочолашвили томонидан йўлланган кроссни бош билан дарвозага йўналтирди, аммо тўп тўсинни уриб, четга кетди. 64-дақиқада Никко Шлоттербек тўпни Карни Чуквуемекага узатди ва у зарба билан ҳисобни очди – 0:1.
Аммо еттита қўшиб берилган дақиқада Рансфорд Кенигсдорффер бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. \"Боруссия\" турнир жадвалида учинчи ўринда, \"Гамбург\" эса 12-поғонада қолди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













