Байер аутсайдерни 6:0 ҳисобда мағлуб этди

Байер аутсайдерни 6:0 ҳисобда мағлуб этди
Бундеслиганинг 10-турида "Байер" "Ҳайденҳайм" жамоасига қарши ўйин бошланиши биланоқ устунлик қила бошлади. Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Патрик Шик ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмай, 16-дақиқада Йонас Хофманн Эдмон Тапсоба томонидан берилган узатмани бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 22-дақиқада Шик яна бир бор ўз маҳоратини кўрсатиб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

Ўйиннинг биринчи бўлими якунига қадар Эрнест Поку ва Иброҳим Маза ҳам гол уриб, жамоасининг устунлигини янада оширди. 53-дақиқада Маза яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз номига дубл ёздириб қўйди.

"Байер" шу тариқа 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. "Ҳайденҳайм" эса охирги поғонада қолди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.