Гризманн 28 сонияда гол урди

Гризманн 28 сонияда гол урди

Гризманн 28 сонияда гол урди
Испания чемпионатининг 12-тур учрашувлари давом этмоқда. Мадриднинг \"Атлетико\" клуби ўз майдонида \"Леванте\"ни қабул қилди ва дастлаб аутсайдерга қарши ўйинда қийналди.

Бироқ, иккинчи бўлимда Диего Симеоне Антуан Гризманнга майдонга тушиш имкониятини берди. Гризманн икки гол урди, улардан биринчисини майдонга тушганидан атиги 28 сония ўтиб амалга оширди.

Бу гол Ла Лига учун рекорд бўлди. 2025-йил февралида \"Хетафе\" футболчиси Борха Майорал \"Жирона\"га қарши ўйинда захирадан тушганидан кейин 26 сонияда гол урган эди.

Қизиқарли томони шундаки, \"Атлетико\" ўзининг кейинги учрашувини айнан \"Хетафе\"га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.