Берарди А Серияда рекорд ўрнатди

Берарди А Серияда рекорд ўрнатди

Берарди А Серияда рекорд ўрнатди
Италия чемпионатининг 11-тур учрашувлари давом этмоқда. «Сассуоло» жамоаси сафарда «Аталанта»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Жамоа фахрийси Доменико Берарди эса мазкур ўйинда иккита гол урди ва шу тариқа А Серия учун ўзига хос рекордга эришди. Маълум бўлишича, Берарди ўз фаолияти давомида соат 12:30 да бошланадиган — яъни ўйин куни биринчи бўлиб ўтказиладиган учрашувларда жами 19 та гол урган.

Мазкур кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле эгаллаб турибди. Италия журналистларининг маълумотига кўра, Иммобиле соат 12:30 да бошланган ўйинларда 14 та гол уришга муваффақ бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.