Райо Вальекано Ла Лигада тарих яратди

Райо Вальекано Ла Лигада тарих яратди

Райо Вальекано Ла Лигада тарих яратди
Райо Вальекано жамоаси Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилаётган Мадриднинг Реал клубидан очко тортиб олишга муваффақ бўлди. Якшанба куни бўлиб ўтган учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Эътиборлиси, Райо Вальекано жорий мавсумда Испания футболининг икки гиганти - Барселона ва Реалга қарши ўз майдонида мағлубиятга учрамаган илк жамоа бўлди. Сентябр ойида ўтказилган ўйинда Барселона билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган эди.

Иниго Перес бошқарувидаги жамоа, 12 турдан сўнг, 15 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Кейинги турда Райо сафарда Реал Овьедо жамоасига қарши майдонга тушади.

Мадриднинг Реал клуби эса бугунги дурангга қарамай, турнир жадвалидаги етакчиликни сақлаб қолди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.