Парма дарвозабони жароҳат олди

Парма дарвозабони жароҳат олди

Парма дарвозабони жароҳат олди
Италия А Сериясининг 11-турида \"Парма\" жамоаси \"Милан\" билан баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди. Аммо ушбу ўйинда \"Парма\" ўз дарвозабони, японлик Дзион Сузукидан айрилди.

У қўлидан жароҳат олди ва бу жароҳат дастлабки кўринишига қараганда жиддийроқ экани маълум бўлди. Жароҳат 82-дақиқада, Алексис Салемакерс билан тўқнашувда юз берди.

Шунга қарамай, Сузуки ўйинни охиригача давом эттирди ва бир неча бор жамоасини қутқаришга муваффақ бўлди. Ўйиндан сўнг эса жароҳатнинг жиддийлиги маълум бўлди.

Эҳтимол, у бир муддат майдонга туша олмаслиги мумкин. Айни вақтда \"Парма\" жамоаси Италия А Серияси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.