ПСЖ қийин учрашувда Лионни мағлуб этди


Франция чемпионатининг 12-тури \"Лион\" ва \"ПСЖ\" жамоалари ўртасидаги учрашув билан якунланди. Майдон эгалари қаршилигига қарамай, \"ПСЖ\" ҳал қилувчи ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Витиниянинг қанотдан узатмасидан сўнг, Уоррен Заир-Эмери рақиб жарима майдонига ёриб кириб, тўпни дарвозанинг яқин бурчага аниқ йўллади (0:1). Орадан кўп ўтмай, Мусо Нʼякате ўз майдонидан Альфонсо Морейрага узатма берди.
У Заир-Эмерининг ҳимоясидан қочиб, жарима майдонидан зарба бериб, дарвозанинг қуйи бурчига йўллади (1:1). 33-дақиқада Витиния рақиб майдонида тўпни тортиб олиб, Хвича Кварацхелияга узатма берди.
У жарима майдонига кириб, тўпни узоқ бурчакка киритди (1:2). Биринчи бўлимда Рошид Газзалнинг зарбаси устунга тегиб, \"ПСЖ\"ни қутқариб қолди.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Эйнсли Мейтленд-Найлз рақиб майдонида тўпни эгаллаб, дарвозабонни алдаб тўпни дарвозага узатди (2:2). Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Николас Тальяфико қўпол қоидабузарлик қилди ва иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.
Бурчак зарбасидан сўнг Ли Кан-Ин тўпни Жоау Невешга узатди ва у бош билан тўпни дарвозанинг юқори бурчага йўллади (2:3). Мазкур ғалаба эвазига \"ПСЖ\" 27 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди ва \"Марсель\" ҳамда \"Ланс\"ни икки очкога орқада қолдирди.
\"Лион\" эса бешинчи ўринни бўлишиб турибди.













