Левандовски Ла Лигада 35 ёшдан кейин учинчи хет-трикчи бўлди


Роберт Левандовскининг хет-трики \"Барселона\" жамоасига Ла Лиганинг 12-турида \"Сельта\" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди. \"Кўк-анор ранглилар\"нинг юлдуз футболчиси танаффусгача икки бор гол урди ва иккинчи бўлимда ўйин якуний ҳисобини белгилади.
StatMuse маълумотларига кўра, Левандовски Испания чемпионатида 35 ёшдан кейин хет-трик қайд этган учинчи футболчи бўлди. У билан бир қаторда афсонавий Ференс Пушкаш ва Альфредо ди Стефано ҳам 35 ёшдан кейин уч мартадан хет-трик амалга оширган.
Жорий йилнинг августида Роберт Левандовски 37 ёшга тўлди. Умумий ҳисобда у 2022 йилда \"Бавария\"дан \"Барселона\"га ўтганидан бери барча мусобақаларда 159 ўйинда 108 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













