Лука Пеллегрини: "Маглубият адолатли бўлди"


Римнинг \"Лацио\" жамоаси А Сериянинг 11-турида сафарда Миланнинг \"Интер\" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Римликлар ҳимоячиси Лука Пеллегрини ушбу маглубиятни адолатли деб ҳисобламоқда.
Унинг сўзларига кўра, \"Интер\" Европанинг учта энг яхши клубларидан бири бўлиб, Италияда эса энг кучлиси ҳисобланади. \"Интер\" - Италиядаги энг кучли клуб ва Европадаги энг яхши учликка киради.
Ўйиннинг дастлабки икки дақиқасидаёқ гол ўтказиб юбордик. Бу маглубиятдан керакли хулосаларни чиқаришга ҳаракат қиламиз\", - дея Пеллегринининг сўзларини келтиради fcinter1908.it.
Келгуси турда \"Лацио\" ўз майдонида \"Лечче\" клубини қабул қилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













