Гвардиола "Ливерпул" устидан ғалабани шарҳлади


\"Манчестер Сити\" бош мураббийи Пеп Гвардиола \"Ливерпул\"га қарши 3:0 ҳисобида эришилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Ушбу ўйинда шаҳар жамоасига ғалаба келтирган голларга Эрлинг Холанд, Нико Гонсалес ва Жереми Докю муаллифлик қилди. Голлар мос равишда 29-дақиқада, 45-дақиқада ва 63-дақиқада киритилган.
\"Биринчи бўлим жуда яхши ўтди. Танаффусдан кейин эса \"Ливерпул\" босимни оширди. Биз бироз саросимага тушиб қолдик, айниқса дастлабки беш-ўн дақиқада, бу эса рақибга ёрдам берди.
Умуман олганда, футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди. Жуда мамнунман\", – дея таъкидлади Гвардиола журналистлар билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, \"Ливерпул\"га қарши ўйин испан мутахассисининг мураббийлик фаолиятидаги мингинчи учрашуви бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













