"Ноттингем Форрест" ўз уйида ғалаба қозонди

"Ноттингем Форрест" ўз уйида ғалаба қозонди

"Ноттингем Форрест" ўз уйида ғалаба қозонди
Англия Премьер-лигасининг 11-турида \"Ноттингем Форрест\" ўз майдонида \"Лидс\"ни 3:1 ҳисобига мағлуб этди. Ўйин биринчи гол билан меҳмонлар фойдасига бошланди: 13-дақиқада Лукас Нмеча қарши ҳужумда ҳисобни очди.

Аммо икки дақиқа ўтиб, Иброҳим Сангаре жарима майдонида тўпни қайта дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда \"Ноттингем Форрест\" устунликни ўз қўлига олди.

68-дақиқада Омари Хатчинсон дарвоза олдига тўпни узатди ва Морган Гиббс-Уайт бош билан аниқ зарба йўллади – 2:1. Сўнгги зарбани 90-дақиқада Эллиот Андерсон пенальтидан амалга оширди ва якуний ҳисобни белгилади – 3:1.

Шунга қарамай, \"Форрест\" жамоаси ҳали ҳам қуйи лигага тушиб кетиш зонасида қолмоқда, аммо қутқарувчи ўриндан атиги бир очкога ортда. \"Лидс\" эса 16-ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.