Родриго қишда "Реал"ни тарк этмоқчи


Мадриднинг \"Реал\" клуби вингери Родриго жамоани тарк этиш истагида. ESPN Brasil маълумотларига кўра, 24 яшли бразилиялик футболчи ўзининг жамоадаги ҳолатидан норози ва қишда янги жамоага ўтишга қарор қилган.
Родриго айниқса Англия Премер-лигасига кўчиб ўтишни маъқул кўрмоқда. Жорий мавсумда футболчи Испания Ла Лигаси доирасида 10 ўйинда қатнашган, бироқ на гол урган ва на голли узатма амалга оширган.
Чемпионлар лигасида эса учта ўйинда иккита голли узатма берган. Футболчининг трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













