Собиқ "Наполи" мураббийи: Серия А ўйинларини Австралияда ўтказиш аҳмоқлик

Собиқ "Наполи" мураббийи: Серия А ўйинларини Австралияда ўтказиш аҳмоқлик

Собиқ "Наполи" мураббийи: Серия А ўйинларини Австралияда ўтказиш аҳмоқлик
Италиянинг \"Наполи\" клубининг собиқ бош мураббийи Оттавио Бьянки, 80-йилларда Диего Марадона даврида клубни бошқарган, Италия чемпионати ўйинларини хорижда, хусусан, Австралияда ўтказиш ғоясини танқид қилди. У бу фикрни \"мутлақо аҳмоқлик\" деб атади.

\"Бундай гапларни эшитганимда кулгим қистайди. Футбол пулнинг қўлига ўтиб кетди. Бу мутлақо аҳмоқлик ва мантиқсиз реклама усулидан бошқа нарса эмас\", – дея Бьянкининг сўзларини келтиради pianetamilan.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, айнан \"Наполи\" Италия чемпионатининг амалдаги ғолиби саналади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.