Линекер АПЛ чемпионлик пойгасини баҳолади

Линекер АПЛ чемпионлик пойгасини баҳолади

Линекер АПЛ чемпионлик пойгасини баҳолади
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер жорий Англия Премьер-лигаси мавсумидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. У Sportskeeda нашрига берган интервьюсида шундай деди:

\"Ҳозир \"Арсенал\" етакчилик қилмоқда ва \"канонирлар\"ни бошқа жамоалар қувиб етиши шарт эмас. Аммо \"Манчестер Сити\" яхши спорт формасини қайтариб олди.

\"Ливерпул\" эса ҳозирча яхши ўйин кўрсатаётгани йўқ. Агар \"Арсенал\" мухлиси бўлганимда, ўзимни анчайин яхши ҳис қилган бўлардим.\"

11 турдан сўнг Премьер-лигада \"Арсенал\" 26 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Микел Артета шогирдлари иккинчи ўриндаги \"Манчестер Сити\"ни тўрт очкога ортда қолдирган.

Кучли учликни эса Лондоннинг яна бир жамоаси \"Челси\" (20 очко) якунлаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.