Скорупски 1,5 ойдан кўп майдонга туша олмайди

Скорупски 1,5 ойдан кўп майдонга туша олмайди
Италиянинг "Болонья" жамоаси польшалик дарвозабони Лукаш Скорупски сўнгги турда "Наполи"га қарши ўйинда жароҳат олди. У ўйин атиги саккизинчи дақиқасида захирага олинди.

Шунга қарамай, "Болонья" Италия чемпионини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо "Болонья" учун ёмон хабар шундаки, асосий дарвозабон жамоага камида янги йилгача ёрдам бера олмайди.

Giorno dell'Independienza нашрига кўра, Скорупски 1,5 ойга сафдан чиққан. У 28-декабр куни "Сассуоло"га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин, лекин эҳтимолийроқ вариант - унинг 2026 йилда майдонга қайтишидадир.

Айни пайтда "Болонья" Италия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.