Аргентина ва Франция ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин


Франция терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Франция Футбол Федерацияси жаҳон чемпионатидан олдин жамоа учун муносиб рақиб қидираётган бўлиб, амалдаги чемпионлар – Аргентина, \"учранглилар\" учун идеал рақиб сифатида кўрилмоқда, деб хабар бермоқда AlbicelesteTalk.
Агар барча шартлар келишиб олингудек бўлса, ўйин март ойида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Франция ва Аргентина терма жамоалари 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтган охирги жаҳон чемпионати финалида ўзаро куч синашган эди.
Ўша баҳс асосий вақтда ҳамда қўшимча бўлимларда 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланган, пенальтилар сериясида эса аргентиналиклар ғалаба қозонишганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













