"Барселона" дарвозабони Гарсиянинг катта орзуси...


\"Барселона\" дарвозабони Жоан Гарсия футбол соҳасидаги ўзининг асосий мақсади ҳақида гапирди. 24 ёшли футболчи ушбу мавсум бошидан буён кўк-анорранглилар шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бунгача у бошқа каталон клуби — \"Эспаньол\"да ўйнаган. Унинг трансфери 25 миллион еврога баҳоланган эди.
\"Мен учун Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш — эришиш мумкин бўлган энг юқори натижа. Балки Чемпионлар лигасида ғалаба ҳам шу даражада бўлса керак,\" — дейди 24 ёшли футболчи мақсадлари ҳақида сўралганда.
Жоан Гарсия ҳозирча Испания терма жамоаси сафида ўйин ўтказмаган. У \"Барселона\" асосий таркибида дарҳол ўрин топа олган бўлса-да, жароҳати сабабли қисқа фурсатда сафдан чиққан ва ҳозирча тўлиқ соғаймаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













