Антонио Конте 'Наполи'дан вақтинча кетди

Антонио Конте 'Наполи'дан вақтинча кетди
“Наполи” бош мураббийи Антонио Конте жамоа раҳбарияти билан келишилган ҳолда клубни вақтинча тарк этишга қарор қилди. У ҳафтанинг охиригача фаолиятини тўхтатади.

Конте 17-ноябрга қадар клуб машғулотларида қатнашмайди. Жамоани унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини бошқаради, дея хабар бермоқда “Наполи” матбуот хизмати.

Аввалроқ, “Наполи” раҳбарияти Контени ишдан бўшатишни режалаштирмаётгани ва қишки трансфер ойнасда кучайиш учун 50 миллион евро ажратишга тайёр экани маълум қилинганди. Италия А Сериясининг 11-туридан сўнг, “Наполи” 22 очко жамғариб, мусобақа жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Жамоа ҳозирда биринчи ўринда бораётган “Интер”дан икки очкого ортда қолмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.