Анчелотти Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади

Анчелотти Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади
Собиқ "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳозирги "қаймоқранглилар" устози Хаби Алонсонинг танқидга учраётганига муносабат билдирди. "Реал"да дуранг натижани ҳам инқироз аломати сифатида қабул қилишади.

Аммо "Реал"нинг ҳозирги натижалари жуда ажойиб. Яна нима талаб қилиш мумкин?", - деди Анчелотти AS нашрига берган интервьюсида.

Миллий терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан олдин "Реал" дербида "Райо Вальекано" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. "Реал" айни дамда Испания Ла Лигасининг турнир жадвалида биринчи ўринда жойлашган.

Хаби Алонсонинг жамоаси иккинчи ўриндаги "Барселона"ни уч очкога ортда қолдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти ҳозирда Бразилия терма жамоасини бошқармоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.