Педри: Ямалнинг ёши каттага хос пишиқлиги бор

Педри: Ямалнинг ёши каттага хос пишиқлиги бор

Педри: Ямалнинг ёши каттага хос пишиқлиги бор
\"Барселона\" ярим ҳимоячиси Педри жамоадоши Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди.

\"Ламин – ажойиб. Унинг ёшида бундай даражага етган футболчилар жуда кам. У жуда етук инсон ва шахсий ҳаёти ҳақида гап-сўзлар тарқалганда ҳам ҳеч қачон йўлдан чиқмайди.

Ямал бу босимларга табиий равишда бардош беради, ҳолбуки у эндигина 18 ёшда\", – деди 22 ёшли ярим ҳимоячи интервьюсида. Жорий мавсумда Ламин Ямал 11 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Май ойининг охирида эса истеъдодли футболчи \"Барселона\" билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.