Ташуев: Сафонов кўп ўйин ўтказмаяпти

Ташуев: Сафонов кўп ўйин ўтказмаяпти
Россиялик мураббий Сергей Ташуев "ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафоновнинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мутаҳассис футболчини ўйин амалиёти йўқлиги сабабли француз клубини тарк этишга чақирди.

"Клубда узоқ вақт ўйин амалиётисиз ўтириш мумкин эмас. Бу нафақат маҳорат даражасининг пасайишига олиб келади, балки футболчининг психологиясига ҳам салбий таъсир қилади", – деди Ташуев "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида.

Матвей Сафонов 2024-йилнинг ёзидан бери "ПСЖ" сафида тўп сурмоқда. У Париж клуби таркибида жами 17 ўйинда майдонга тушган ва улардан 7 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Жорий мавсумда эса Сафонов "ПСЖ" сафида бирорта ўйинда майдонга тушмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.