Барселона Германия ҳимоячисини сотиб олмоқчи


Дортмунднинг \"Боруссия\" жамоаси ва Германия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Нико Шлоттербек Испания чемпионатига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли немис футболчиси билан \"Барселона\" клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер қиймати тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Шлоттербек \"ари\"лар билан 2027 йилнинг июн ойигача шартнома имзолаган. Жорий Бундеслигада ҳимоячи олти та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширишга эришди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













