Карло Анчелотти: Эстевaо – ажойиб истеъдод

Карло Анчелотти: Эстевaо – ажойиб истеъдод
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 18 ёшли "Челси" футболчиси Эстевaо Виляннинг ўйинидан ҳайратда эканлигини маълум қилди. Шанба куни ёш вингер Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувида (2:0) Бразилия терма жамоасининг ғалабасида муҳим рол ўйнади ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

"Эстевaонинг истеъдоди ҳақиқатан ҳам ажойиб. У ёш бўлишига қарамай, шундай ўйин кўрсатаётгани мени ҳайратга солмоқда.

У ҳужумларни ажойиб якунлайди, унинг ўйинида сеҳр бор ва у жуда меҳнаткаш. Шуни айтишим мумкинки, Эстевaо билан Бразилия терма жамоасининг келажаги ёрқин кўринади", – деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Мўъжизакор футболчи аллақачон Бразилия терма жамоаси сафида ўтказган 10 учрашувда 4 та гол уришга муваффақ бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.