Ферран Торрес: "Моратанинг розилигисиз рақамни ололмасдим"

Ферран Торрес: "Моратанинг розилигисиз рақамни ололмасдим"

Ферран Торрес: "Моратанинг розилигисиз рақамни ололмасдим"
Барселона ҳужумчиси Ферран Торрес Испания терма жамоасида Альваро Моратадан кейин 7-рақамга эга бўлди. 33 ёшли \"Комо\" ҳужумчиси ноябрь ойидаги ўйинлар учун Испания терма жамоасига чақирилмаган, унинг рақами Торресга берилди.

Торрес ўз интервьюсида шундай деди: \"Елкамда 7-рақамни кўтариш мен учун фахр. Бу рақам Давид Вилья, Рауль, Мората каби афсоналар томонидан ишлатилган.

Бу масъулиятни оқлашга ҳаракат қиламан. Мората мен учун жуда муҳим инсон, у терма жамоада менга кўп ёрдам берган.

Албатта, мен 7-рақамни олмоқчи бўлганимда, аввал унга мурожаат қилдим. У бунга қарши эмаслигини айтди ва рақамни мен олишимдан хурсанд бўлди.\" Шанба куни Испания Грузияни 4:0 ҳисобига мағлуб этди.

Ушбу ўйинда Ферран Торрес бир гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.