Ямал - Де ла Фуэнте давридаги иккинчи тўпурар

Ямал - Де ла Фуэнте давридаги иккинчи тўпурар

Ямал - Де ла Фуэнте давридаги иккинчи тўпурар
Шанба куни Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Грузия устидан йирик ғалабага эришди (4:0). Учрашув қаҳрамони \"Реал Сосьедад\" аъзоси Микел Оярсабал бўлди.

У икки гол уриб, битта голли узатма амалга оширди. Луис де ла Фуэнте бошқарувидаги Испания терма жамоасининг энг самарали ўйинчиси 28 ёшли Оярсабал бўлиб, у 22 (15+7) очко тўплаган.

Иккинчи ўринда \"Барселона\" футболчиси Ламин Ямал (6+11) жойлашган. У ноябрь йиғинини ўтказиб юборади.

Учинчи ўринни эса \"Атлетик Бильбао\"дан Нико Уильямс (5+7) эгаллади. Кучли бешликдан \"Арсенал\" ўйинчиси Микел Мерино (10+1) ва \"ПСЖ\" вакили Фабиан Руис (5+6) ҳам ўрин олган.

Испания терма жамоаси сешанба куни саралаш босқичининг сўнгги турида Туркия билан тўқнаш келади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.