Беларус мураббийи: Жамоамиз муносиб ўйнади

Беларус мураббийи: Жамоамиз муносиб ўйнади

Беларус мураббийи: Жамоамиз муносиб ўйнади
Беларус миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Карлос Алос ЖЧ саралаш босқичида Данияга қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдирди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

\"Менинг фикримча, Дания дунёнинг энг кучли бешта жамоасидан бири ҳисобланади. Биз бошдан кечирган қийинчиликларни ҳисобга олсак, ўйинчиларимни фақат табриклашим мумкин.

Гарчи гуруҳдан чиқа олмаган бўлсак-да, мен учун бу натижа катта ютуқдир. Бугун жамоамиз муносиб ўйин кўрсатди\", – деди мураббий Sport TV2 нашрига.

Дания гуруҳда 11 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Шотландия 10, Греция 6, Беларусь эса 1 очкога эга. 18 ноябрь куни гуруҳдаги сўнгги турда Шотландия Данияни қабул қилади, Беларусь эса Греция билан учрашади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.