Иван Таранов Россия термаси ўйинларини шарҳлади

Иван Таранов Россия термаси ўйинларини шарҳлади
Собиқ футболчи Иван Таранов Россия терма жамоасининг ноябрь ойидаги BetBoom дўстлик ўйинлари натижаларини изоҳлади. Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Перу терма жамоаси билан дуранг ўйнади (1:1) ва Чили миллий жамоасига мағлуб бўлди (0:2).

“Бу Россия терма жамоасининг асосий таркиби эмас эди. Бундай ўйинлар ёш футболчиларга терма жамоа даражасини ҳис қилиш, муҳитни ўрганиш имконини беради”, — дейди эксперт “Спорт День за Днём” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022-йил февралидан буён FIFA ва UEFA санкциялари туфайли халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.