Де Лаурентис: Футболчилар жароҳат билан қайтмоқда

Де Лаурентис: Футболчилар жароҳат билан қайтмоқда
Италиянинг "Наполи" клуби президенти Аурелио де Лаурентис футболчиларининг жароҳат олиш ҳолатларидан норозилигини билдирди. Камерун терма жамоасида Андре-Франк Замбо-Ангиcса жароҳат олган бўлса, Албания терма жамоасида Амир Раҳмоний ҳам шикастланган.

Де Лаурентис бу вазиятга чора кўришни талаб қилмоқда. "Биз Раҳмонийни терма жамоага юбордик, у жароҳат билан қайтди.

Ангиcса терма жамоага кетди, у ҳам жароҳат билан қайтди. Бу ҳолат давом этиши мумкин эмас", - дейди де Лаурентис, унинг сўзларини pianetamilan.it келтиради.

Ҳозирда "Наполи" Италия А Сериясида амалдаги чемпион сифатида иштирок этмоқда ва мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.