Англия терма жамоаси янги рекорд ўрнатди

Англия терма жамоаси янги рекорд ўрнатди

Англия терма жамоаси янги рекорд ўрнатди
Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг сўнгги турида Албанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Уchrашувда Гарри Кейн дубль қайд этиб, 74 ва 82-дақиқаларда гол урди.

\"Уч шерлар\" илк бор ўз тарихида кетма-кет 11 та расмий ўйинда ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда Opta. Англия жамоаси охирги марта ўтган йилнинг октябрь ойида, Миллатлар лигаси доирасида Грецияга ўз уйида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ушбу ўйинда ўртоқлик учрашувлари ҳисобга олинмаган. 2025-йил бошидан буён Англия терма жамоасини Томас Тухел бошқариб келмоқда.

Германиялик мураббий қўл остида жамоа ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида ажойиб натижалар қайд этди: барча 8 учрашувда ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.