Реал ҳимоячиси жиддий жароҳатдан қутулди

Реал ҳимоячиси жиддий жароҳатдан қутулди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Дин Хойсен жиддий жароҳатдан қутулиб, Испания терма жамоасининг йиғинини тарк этишга мажбур бўлди. Аввалроқ, футболчи Туркияга қарши ЖЧ саралаш баҳсини ва Грузия билан ўйинни (4:0) мушак муаммолари туфайли ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди.

As нашрининг маълумотларига кўра, тиббий кўрик Хойснда ҳеч қандай жиддий жароҳат аниқламаган. Манбаларнинг таъкидлашича, унинг ноқулайлиги оддий чарчоқ туфайли юзага келган, шундан сўнг футболчини хавфсизлик мақсадида терма жамоадан қўйиб юборишган.

Ҳимоячининг яқин кунларда "Реал" жамоасидаги машғулотларга қайтиши ва якшанба куни "Эльче"га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.