Альбертони: Конте – бу вулқон

Альбертони: Конте – бу вулқон
Италиянинг "Милан" клуби собиқ футболчиси Деметрио Альбертони "Наполи" жамоасидаги инқироз ҳақида фикр билдирди. У Антонио Контени жуда қайноқ феъл-атворга эга мураббий деб баҳолади.

"Конте – бу вулқон, лекин у айни пайтда катта тажрибага эга. Шу сабабдан, очиғини айтсам, жамоада нима юз бераётганини тўлиқ тушунмайман.

Бироқ Антонио Контенинг имкониятларига ишонаман, чунки у дунёнинг энг нуфузли мураббийлари қаторига киради", – дея Альбертонининг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Наполи" А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.