Манчестер Юнайтед Пулишични сотиб олиши мумкин

Манчестер Юнайтед Пулишични сотиб олиши мумкин
АҚШ терма жамоаси ва "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside журналистлари хабар бермоқда.

Манбалрга кўра, америкалик вингер хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Кристианнинг "россонери" билан амалдаги шартномаси 2027-йилнинг июн ойида тугайди, бироқ томонлар янги битим имзолашга шошилмаяпти.

27 ёшли футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. Жорий А Серия мавсумида Пулишич еттита ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.