Таре: "Лациода маошлар бир неча баробар ошди"

Таре: "Лациода маошлар бир неча баробар ошди"

Таре: "Лациода маошлар бир неча баробар ошди"
Милан спорт директори Игли Таре аввалроқ 15 йил давомида Лацио клубида фаолият олиб борган. У бу давр мобайнида жамоада футболчиларнинг маошлари бир неча баробар ошганини маълум қилди.

Бу ҳақда у таниқли италиялик журналист Жанлука Ди Марзога берган катта интервьюсида сўзлаб берди. \"Менинг давримда Лацио йилига энг кўпи билан 500 минг евро маош тўлайдиган жамоадан футболчиларга 4-5 миллион евро миқдорида ҳақ тўлайдиган клубга айланди.

Масалан, Луис Альберто ёки Чиро Иммобиле каби футболчилар шундай маош олишган\", - деди Таре. Ҳозирги вақтда эса Лацио клуби Италия А Серияси турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Клуб сўнгги бор Италия чемпиони унвонини 2000-йилда қўлга киритган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.