Тьяго Силва: "Милан"га қайтиш эҳтимоли мавжуд

Тьяго Силва: "Милан"га қайтиш эҳтимоли мавжуд
Бразилиялик ҳимоячи Тьяго Силванинг Италия А Сериясидаги "Милан" клубига қайтиши ҳақидаги гап-сўзлар давом этмоқда. Футболчининг агенти Пауло Тониетто бу масала бўйича ўз фикрларини билдирди.

У "Милан"га қайтиш эҳтимолини инкор этмади, аммо ҳозирча бу масала долзарб эмаслигини таъкидлади. "Тьягонинг "Флуминенсе" билан 2025/2026 йилги мавсум охиригача амалдаги шартномаси бор ва у бу шартномага риоя қилади.

"Милан"га қайтиш? Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг, аммо ҳозир эмас", - деди Тониетто.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ҳозирда А Серияда учинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.