Испания терма жамоаси янги рекорд ўрнатди

Испания терма жамоаси янги рекорд ўрнатди
Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсида Туркия билан 2:2 ҳисобидаги жанговар дуррангга эришди. Ушбу натижа европаликларнинг мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 30 та учрашувгача етказди.

Бу кўрсаткич Испания футболи тарихида янги рекорд ҳисобланади. Аввалги ютуқ 2010-2013 йиллар оралиғида, Висенте дель Боске бошчилигида қайд этилган бўлиб, 29 ўйиндан иборат эди.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси фақат бир марталик - 2010 йилда Жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.