Барселона ижара футболчиларидан норози

Барселона ижара футболчиларидан норози

Барселона ижара футболчиларидан норози
Барселонанинг бошқа клубларда ижарада ўйнаётган футболчилари кутилган даражада ўзларини кўрсата олмаяпти. Ансу Фати мавсумни Монакода ёрқин бошлади ва бир муддат Лига 1 тўпурарлари рўйхатида етакчи бўлди.

Аммо сўнгги олти учрашувда ҳужумчи гол ура олмади. Mundo Deportivo хабарига кўра, Барселона раҳбарияти Фатига ижарада етарлича ўйин амалиёти берилаётмаганидан норози.

Шу каби вазият Элчедаги дарвозабон Иняки Пеня, Гранададаги Андер Астралага ва яна бир Элче футболчиси, ҳимоячи Эктор Форт билан ҳам кузатилмоқда. Улар асосий таркиб учун етарли имкониятга эга эмас, бу эса каталонияликларни хафа қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.