Пол Погба майдонга қайтмоқда

Пол Погба майдонга қайтмоқда
Ярим ҳимоячи Пол Погба яна футбол майдонига қайтмоқда. L’Equipe хабарига кўра, мураббий Себастьян Поконоли эҳтиёткорона фикр билдирган бўлса-да, Погба яқинлашиб келаётган "Ренн"га қарши ўйинда "Монако" сафида майдонга тушишга тайёр бўлади.

Погба сўнгги икки йилдан бери ўйинларда иштирок этмаган эди. У допинг дисквалификациясини ўташ ва жисмоний ҳолатини тиклаш билан банд эди.

32 ёшли ярим ҳимоячи тез орада "Монако" сафида дебют ўйинини ўтказиши кутилмоқда. Франция Лига 1 доирасидаги "Ренн" - "Монако" ўйини шанба, 22-ноябр куни бўлиб ўтади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. "Монако" ҳозирда Франция чемпионатининг турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.