Арнаутович: Ниҳоят, биз буни уддаладик!

Арнаутович: Ниҳоят, биз буни уддаладик!

Арнаутович: Ниҳоят, биз буни уддаладик!
Австрия миллий жамоаси ва \"Црвена Звезда\" ҳужумчиси Марко Арнаутович жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқишини изоҳлади. Сўнгги кунларда австриялик футболчилар Босния ва Герцеговина жамоасига қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, саралаш гуруҳида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

\"Ишонолмайман: биз буни уддаладик! Мен 18 йил давомида Жаҳон чемпионатига чиқишни орзу қилганман. Ниҳоят, фаолиятимнинг охирги босқичида бунга эришдик. Турнир бошланишини интиқлик билан кутяпман\", - дейди 36 ёшли Арнаутович.

Эслатиб ўтамиз, келаси йил ёзда бўлиб ўтадиган мундиал АҚШ, Мексика ва Канадада ташкил этилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.