Арсенал Руанда билан шартномани бекор қилади

Арсенал Руанда билан шартномани бекор қилади
Лондоннинг "Арсенал" футбол клуби вакиллари, "Mundo Deportivo" нашрига кўра, Руанда билан шартнома келгуси ёзда бекор қилинишиини тасдиқлашди. Инглиз клуби 2018-йилдан буён футболкалари енгида ва стадионида Руанда туризмини тарғиб қилиб келмоқда.

Бу реклама кампанияси учун Руанда ҳар йили 12 миллион евро тўлаган. Бироқ, "Арсенал" мухлислари Руандадаги эркинликларнинг чеклангани, жумладан, оппозиция вакилларининг тазйиққа учраши сабабли бу ҳамкорликни кескин танқид қилишган.

Шунга қарамай, "Visit Rwanda" бренди ҳали ҳам Мадриднинг "Атлетико" ва "ПСЖ" клубларига ҳомийлик қилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.