Реал Мадрид Милитаонинг жароҳатини тасдиқлади

Реал Мадрид Милитаонинг жароҳатини тасдиқлади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячи Эдер Милитаонинг жароҳати борасида расмий маълумот берди. Клуб матбуот хизматига кўра, бразилиялик футболчи ўнг оёғининг катта олиб келувчи мушакларидан жароҳат олган.

Унинг тикланиш муддати ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган. Эслатиб ўтамиз, Милитао Бразилия терма жамоаси сафида Тунисга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олган эди.

Ушбу учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлиб, Эдер иккинчи бўлимда майдонни тарк этди. Жорий мавсумда Милитао "Реал" таркибида расмий мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушди, бу ўйинларда у бир гол ва бир голли узатма муаллифи бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.