Саудия клублари Рюдигерга қизиқмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, "Реал" немис футболчиси билан амалдаги шартномани узайтиришни истамоқда. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар ўтказилмаяпти.
Ҳужумчи жароҳатидан фориғ бўлганидан сўнг музокаралар бошланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 32 ёшли Рюдигерга Саудия Арабистони клубларидан жиддий қизиқиш борлиги айтилмоқда.
Ҳимоячининг Англия Премьер-лигасига қайтиши ҳам истисно қилинмайди. Жорий мавсумда Рюдигер Испания Ла Лигаси доирасида фақат битта учрашувда майдонга тушди.
Футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Манбанинг маълумотига кўра, "Реал" немис футболчиси билан амалдаги шартномани узайтиришни истамоқда. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар ўтказилмаяпти.
Ҳужумчи жароҳатидан фориғ бўлганидан сўнг музокаралар бошланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 32 ёшли Рюдигерга Саудия Арабистони клубларидан жиддий қизиқиш борлиги айтилмоқда.
Ҳимоячининг Англия Премьер-лигасига қайтиши ҳам истисно қилинмайди. Жорий мавсумда Рюдигер Испания Ла Лигаси доирасида фақат битта учрашувда майдонга тушди.
Футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













