Боатенг Барселонага нега келди?

Боатенг Барселонага нега келди?

Боатенг Барселонага нега келди?
Германия миллий терма жамоаси ва Мюнхеннинг \"Бавария\" клуби собиқ футболчиси Жером Боатенг Каталониянинг \"Барселона\" клуби машғулот майдончасида кўринди. Бу ҳақда \"кўк-анорранглилар\" матбуот хизмати хабар берди.

\"Хуш келибсиз, Жером Боатенг\", - дейилади \"Барселона\"нинг ижтимоий тармоқдаги хабарда. Ташриф давомида Боатенг \"Бавария\"нинг собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик, мюнхенликлар собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовски ва \"Барселона\"нинг бошқа футболчилари билан суҳбатлашди.

Жером \"Барселона\" базасида бир неча кун вақт ўтказади. Эслатиб ўтамиз, у 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.