Сака Деклан Райснинг аҳамиятини эътироф этди

Сака Деклан Райснинг аҳамиятини эътироф этди
Лондоннинг "Арсенал" клуби юлдузи Букайо Сака ярим ҳимоячи Деклан Райснинг етакчилик фазилатларини эътироф этди. "Деклан "Арсенал" учун ажойиб футболчи ва ҳақиқий етакчи.

У кийиниш хонасида катта масъулиятни ўз зиммасига олади ва жамоани руҳлантиради. Ҳозирда Деклан жуда яхши спорт формасида, у билан бирга майдонда ўйнашдан хурсандман.

Унинг майдондаги обрўси ўз исботини топган", деди Сака The Sun нашрига берган интервьюсида. Жорий мавсумда Деклан Райс Лондон клубининг 17 учрашувида иштирок этиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.