Фабрицио Романо: Кейннинг "Барселона"га ўтиши ҳақида

Фабрицио Романо: Кейннинг "Барселона"га ўтиши ҳақида
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо Гарри Кейннинг "Бавария"дан кетиши ҳақидаги хабарларни изоҳлади. Матбуотда 2026-йилда инглиз футболчиси ўз ватанига қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар узоқ вақтдан бери тарқалмоқда.

Яқинда эса 32 ёшли юлдузга даъвогарлар рўйхатига "Барселона" ҳам қўшилди. Романо берган маълумотга кўра, ҳужумчи ҳозирча "Бавария"да ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва трансфер ҳақидаги миш-мишларга эътибор қаратишни истамаётган.

"Барселона" ёки бошқа жамоага ўтишдан олдин, футболчи мюнхенликлар билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирган. Гарри Кейннинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2027-йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг Transfermarkt порталидаги тахминий қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.