Шевченко Аллегри ҳақида: У кутилган натижани беради


Милан собиқ футболчиси Андрей Шевченко \"россонери\" жамоасининг бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳақида фикр билдирди. \"Аллегри – тажрибали мураббий ва ўзига хос хусусиятларга эга.
У футболчиларни яхши бошқаради ва синовдан ўтган ўйин услубига эга. Уни танлаган пайтингизда, қайси натижани олишингизни биласиз: у кутилган натижани беради\", – дейди мутахассис Calcio Mercato нашрига.
Италиялик мураббий бу йил ёзда \"Милан\" бошқарувига келди. Унинг қўл остида жамоа А Серияда 11 турда 22 очко тўплаб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Якшанба куни \"Милан\" сафарда \"Интер\" билан дербида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













