Арне Слот: 0:3 ҳисобидан кейин ҳам мухлислар куйлашди

Арне Слот: 0:3 ҳисобидан кейин ҳам мухлислар куйлашди

Арне Слот: 0:3 ҳисобидан кейин ҳам мухлислар куйлашди
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот “Ноттингем Форест”га 0:3 ҳисобида ютқазган ўйиндан сўнг жамоа кайфияти ҳақида фикр билдирди.

“Жамоамизнинг кайфияти ёмонми? Бу табиий ҳолат. 0:3 ҳисобида мағлубиятдан кейин қандай ҳолатда бўлишимиз керак эди? Бу нормал ҳолат. Олдинда Чемпионлар Лигаси ўйинлари бор. Футболчилар ўзларида куч топиб, қайта олдинга интилишлари керак.

“Энфилд”да 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрашимиз камдан-кам ҳолларда бўлади. Мен футболчиларга ўйиндан кейин мухлислар барибир қўшиқлар куйлаётганини айтдим. Ҳисоб 0:3 бўлганида кимдир стадионни эрта тарк этганини ғайриоддий ҳолат деб ҳисобламайман,” - дейди Сло BBC нашрига.

“Ливерпул” Чемпионлар Лигаси доирасида “ПСВ”га қарши ўйинни чоршанба, 26 ноябрь куни ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.