17 ёшли Карл "Бавария" рекордини янгилади

17 ёшли Карл "Бавария" рекордини янгилади
Ярим ҳимоячи Леннарт Карл шанба куни "Бавария" ва "Фрайбург" ўртасидаги учрашувда (6:2) жамоанинг қаҳрамонларидан бирига айланди. Мўъжизакор ёш футболчи 22-дақиқада ҳисоб 0:2 бўлган пайтда битта гол уриб, мюнхенликларнинг қайтишини бошлаб берди.

Биринчи бўлим охирида Майкл Олисе Карлнинг пасидан фойдаланган ҳолда гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. "Bayern & Germany" манбасига кўра, Леннарт Карл "Бавария" тарихида бир ўйинда ҳам гол уриб, ҳам ассистентлик қилган энг ёш футболчи бўлди (17 ёш, 273 кун).

Умуман олганда, Германия чемпионатининг жорий мавсумида Карлнинг ҳисобида 9 ўйинда 2 та гол ва 2 та ассист мавжуд.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.